"Ювентус" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жорьжо Кьеллини Турин клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри хабарига кўра, айни дамда жароҳатини даволаш билан машғул бўлган италиялик футболчига "кекса синьора" раҳбарияти янги келишув тайёрламоқда.

Таъкидланишича, "Ювентус" ва 35 ёшли Кьеллини бир мавсумга мўлжаллаган шартномага имзо чекишлари мумкин.