Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Томас Ринкон катта эҳтимол билан янги мавсумни “Торино” сафида бошлайди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли венесуэллалик футболчи бугун янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади. Айтиш лозимки, “Торино” Ринконнинг трансфери учун ҳамшаҳарига 7 млн евро ( шундан 2 миллиони бонус ҳисобида) тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ринкон “Ювентус” сафига жорий йилнинг январь ойида “Женоа”дан 8 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.