Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Италия А Серияси 25-тури доирасида “Торино”га қарши учрашувда амалга оширган хатти-ҳаракатлари боис дисквалификация қилиниши мумкин.

Вазиятларнинг бирида Кьеллини “буқалар” форварди Андреа Белоттига зарба берди ва бу ҳолат учрашув бош ҳакамининг назаридан  четда қолди.

Шундай бўлсада, мазкур эпизод телекамераларга тушган ва шу боис, у дисквалификацияга учраши мумкин.