"Ювентус" футболчиси ўз севган қизига ҳам коронавирус юқтириб қўйди

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани А Серияда тўп тепувчи футболчилар орасида биринчилардан бўлиб коронавирусга чалингани аниқланганди.

Маълум бўлишича, италиялик футболчи ушбу вирусни севгилиси Микела Персикога ҳам юқтирган. Бу ҳақда Персиконинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра ҳозирча ахволи яхши.

Эслатиб ўтамиз, Руганида 12 март куни COVID-19 вируси аниқлангани маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!