"Ювентус" футболчиси учун АПЛ гигантлари курашмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ювентус" футболчиси Андреа Камбьясо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

"Teamtalk" хабарига кўра, 26 ёшли ҳимоячига АПЛнинг учта йирик клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ливерпуль" ҳақида кетмоқда.

Манбага кўра, трансфер ёзги трансферлар ойнасида амалга ошиши мумкин. "Ювентус" эса ўз ҳимоячисини тахминан 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Камбьясо жорий мавсум Италия А сериясида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!