"Ювентус" футболчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Мерих Демирал жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра туркиялик футболчи тиззасидан жароҳат олган ва у тез орала жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Шифокорлар уни тахминан ярим йил майдонга қайтолмаслигини айтишмоқда.
Маълумот учун, “Ювентус” Демирални ўтган йилнинг ёзида “Сассуоло”дан 18 млн евро эвазига сотиб олган эди. 21 ёшли футболчи ўтган давр мобайнида 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар