
"Ювентус" футболчисини АПЛга қўйиб юборишга тайёр
Германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедира ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Calciomercato нашри.
Манба хабарига кўра, "Ювентус" 33 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришни хоҳламаяпти, шу сабаб клуб уни ёзда трансферга қўйишни режалаштирмоқда.
Transfermarkt нашри 5,5 миллион еврога баҳолаётган футболчи учун АПЛ ва МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда.
Германиялик футболчининг "Ювентус" билан шартномаси 2021 йилда якунига етади. Жароҳат боис Хедира жорий мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва февраль ойидагина майдонга қайтди.
Фикрлар