"Ювентус" футболчисини "Аталанта"га қўйиб юборишга қарор қилди
"Ювентус"нинг туркиялик ҳимоячиси Мерих Демирал янги мавсумни А Сериянинг бошқа бир грандида бошлаши мумкин.
Италиялик журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 23 ёшли футболчи "Аталанта"га ўтади. Бергамоликлар уни кейинчалик 25 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олади.
Демирал "Ювентус" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жамоада бор йўғи 32 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйган.
Мерих Демиралнинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар