“Ювентус” футболчисини “Кальяри”га сотди
Ads

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Филиппо Романья фолиятини “Кальяри” клубида давом эттиради. 20 ёшли футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади.

“Ювентус” расмий сайтида ёзилишича, туринликлар мазкур трансфердан 7,6 млн евро олишган.

Қайд этиш жоиз, Романья ўтган мавсум Б Серияда иштирок этадиган “Новара” хамда “Брешия” клубларида ижара асосида тўп сурган эди.

Ўз навбатида “Кальяри” футболчиси Дарио Дель Фабро “Ювентус” сафига кўчиб ўтди. 22 ёшли ҳимоячи “кекса синьора” билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.