"Ювентус" Германия терма жамоаси аъзосига қизиқиб қолди

Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли германиялик футболчига “Ювентус”дан жиддий қизиқишлр пайдо бўла бошлаган. Туринликлар “доришунослар”га Брандтнинг 25 млн евролик товон пулини тўлаб, сотиб олишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Брандтга шунингдек "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!