"Ювентус" ҳимоя қўрғонини мустаҳкамламоқчи

  • 13 марта, 2020, 14:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Лилль" клуби марказий ҳимоячиси Габриэл Магальянеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

22 ёшли бразилиялик футболчига "Ювентус"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.

Бундан аввалроқ, Магальянешга "Реал", "Арсенал" ва "Эвертон" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Габриэл Магальянеш жорий мавсум “Лилль” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию