"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин Аргентинадан Италияга қайтди. "Football Italia" тарқатган хабарга кўра, у бугун Туринга келган. Яқин муддат ичида аргентиналик форвард тиббий кўрикдан ўтади ва 14 кунлик карантинга олинади.

Игуаиан коронавирус пандемияси боис ўз ватани Аргентинага учиб кетган эди. Илгарироқ, А Серия жамоалари мавсумни давом эттиришга овоз бергани ҳақида хабар берган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)