"Ювентус" ҳужумчиси шартномани узайтирмаслигини айтди
Италиянинг "Ювентус" клуби ва Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Душан Влахович жамоани эркин агент сифатида тарк этишни хоҳлайди. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Маълумотларига кўра, ҳужумчи клубнинг иқтисодий шароити туфайли "Ювентус" билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамайди. Италия клуби раҳбарияти аллақачон футболчининг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузган.
Улар: "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзее, ПСЖдан Рандал Коло Муани ва "Вест Хэм"дан Никлас Фюллькруг.
Маълумот ўрнида, футболчи жорий мавсумда клуб сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар