"Ювентус" икки пенальтидан урилган гол эвазига Римдан ғалаба билан қайтадиган бўлди

Италия чемпионати 13-туридан олган "Лацио" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Ушбу баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Туринликларнинг ҳар иккала голига Бонуччи муаллифлик қилди. Қизиғи, икки гол ҳам пенальтидан урилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг туринликлар очколарини 21 тага етказиб олиб, 6-ўринга кўтарилиб олди. "Лацио"да ҳам шунча очко бор ва улар 5-ўринда жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!