Италия матбуоти маълумотларига кўра, "Ювентус" футболчилари Италия Кубоги финалида "Наполи"дан учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббий Маурисио Саррининг ўйин услубидан норози бўлишган.

Хабар қилинишича, Турин клуби футболчилари ва мухлислари бундан буён 61 ёшли мутахассисни қўллаб-қувватлашмайди.  Шунингдек, "Ювентус" А Серия ва Чемпионлар Лигасида ажойиб натижалар кўрсата олмаса, раҳбарият Саррини ишдан бўшатиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум аввалида "Ювентус" Италия Суперкубоги учун бўлиб ўтган баҳсда "Лацио" га ютқазиб қўйганди.

Миллий чемпионатда 26 учрашувдан сўнг Сарри жамоаси 63 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги "Лацио"дан бор-йўғи бир очко олдинда бормоқда.

Чемпионат навбатдаги тури доирасида "Ювентус" "Болонья" меҳмони бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)