Хабарингиз бор, айни дамда Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Америка қўшма штатларида бўлиб турибди. 9 ва 12 сентябрь кунлари “оқ бўрилар”ни КОНКАКАФ минтақаси грандлари билан ўйинлар кутиб турибди. Биринчи бўлиб, АҚШ термаси билан куч синашамиз. Хўш, рақиб таркибида кимлар бор? Ўйин услуби қандай? Шу ва бошқа кўплаб мухим фактларга эътиборингизни қаратамиз.

Таркибда кимлар бор?

Тан олиш лозим, рақибларимиз таркиби Европанинг гранд клубларидаги футболчилар билан тўла. Рўйхатга киртилган ижрочилар орасида Тим Веа (“Ювентус”), Кристиан Пулишич (“Милан”), Матт Туррнер (“Ноттингем Форест”), Уэстон Маккенни (“Ювентус”), Брендон Ааронсон (“Унион Берлин”), Рикардо Пепи (ПСВ), Жое Скалли (“Боруссия М”) сингари номларнинг борлиги рақиб таркиб борасида яхшигина кучга эга эканлигидан далолат беради. Жамоа бош мураббийи – Грегг Бергхалтер ҳужумкор, агрессив, прессинг қилишга одатланган жамоани шакллантирган. АҚШ очиқ ва замонавий футболни тарғиб этади. Асосан, тезлик ва жисмоний тайёргарлик борасидаги кўрсатгичларидан келиб чиқиб йиғилган таркибда Европа терма жамоаларига ўйин борасида тақлид қилишга уринади. 4-3-3 схемасининг актив версиясидан фойдаланадиган рақибларимиз тўп назоратини ҳуш кўради. Шунга қарамай, кучсиз нуқталар ҳам йўқ эмас. Жамоа тартибли ҳимояланадиган классик иккинчи рақамда ҳаракат қилувчи жамоалар билан ўйинда муаммоларга дуч келади. Яъни, химояда бехато ўйнаб, рақибни марказда кутиб олсак, қарши ҳужумлар учун имкониятларимиз. Рақибнинг асосий етакчилари ҳужум чизиғида бўлгани боис, ҳимоя чизиғи олдинги чизиқдаги каби кучли эмас.

ивқф

АҚШ қандай жамоа?

Айни дамда, “Соccер”чилар ФИФА рейтингида 11 поғонада бормоқда. Сўнгги КОНКАФ мусобақасидаги ярим финал ва Жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирок бунинг асосий сабаби. Шимолий Америка давлатининг трансфермаркт порталидаги таркибининг умумий қиймати 239 миллион еврони ташкил этади. Энг қиммат футболчиси Фолорин Балогун. “Монако” аъзоси саналган 20 ёшли ҳужумчи кўплаб Европа грандлари эътибор марказида бўлиб турибди. Жамоа бошқариб келаётган Грег Бергхалтерни тажрибали деб бўлмайди. 50 ёшлик мутахассис футболчилик даврида “Кристал Пэлас”, “Спарта” сингари ўртамиёна клубларда тўп сурган. Мураббийлик карьерасини бошлаганига ҳали 3 йилдан ошгани йўқ. АҚШ терма жамоаси ҳозирга қадар унинг фаолиятидаги энг катта проект саналади.

ақш

 

Ўйинга тахминий таркиблар

АҚШ - 4-3-3.

Дарвозабон: Метт Тёрнер ("Ноттингем Форест").

Ҳимоячилар: Сержино Дест (ПСВ), Крис Ричардс ("Кристал Пэлас"), Тим Рим ("Фулхэм"), Антони Робинсон ("Фулхэм").

Ярим ҳимоячилар: Уестон Маккенни ("Ювентус"), Юнус Муса ("Милан"), Малик Тиллман (ПСВ).

Ҳужумчилар: Тимоти Веа ("Ювентус"), Фоларин Балогун ("Монако"), Кристиан Пулишич ("Милан").

Бош мураббий: Грегг Берхалтер. 

Ўзбекистон - 3-4-1-2.

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"), Абдулла Абдуллаев (ОКМК), Умар Эшмуродов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагюмрюк"),

Шерзод Насруллаев ("Насаф").

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Жамшид Искандеров ("Навбаҳор").

Ҳужумчилар: Жалолиддин Машарипов (айни пайтда эркин агент), Элдор Шомуродов ("Кальяри").

Бош мураббий: Сречко Катанец.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакам.

хакам

Учрашувни бош ҳакам сифатида гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб боради. Унга қанотларда Лимануел Сола ва Жаиро Моралес (Пуерто-Рико) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Гондурас) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув “CитйПарк” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!