"Ювентус" Кьезанинг ўрнига АПЛдан футболчи топди

"Ювентус" англилик футболчи Рахим Стерлингни сотиб олмоқчи, бу ҳақида "Sky Sport" нашри хабар бермоқда.

 Италиянинг "Ювентус" клуби янги мавсум олдидан "аристократлар" ҳужумчиси Стерлингни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Федерико Кьезанинг жамоани тарк этиши бунга сабаб сифатида кўрилмоқда.  

Стерлинг 2022/23 мавсум аввалида "Манчестер Cити" клубидан 47.5 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган эди.

Маълумот ўрнида, Стерлинг 2 йиллик фаолияти давомида "Челси" либосида 19 та гол ва 12 голли узатмага муаллифлик қилган. Вингернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Ҳозирда футболчининг Трансфермарктдаги нархи 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!