"Ювентус" Коло-Муани трансферини эълон қилди

TIGGO 2 PRO

Рандаль Коло-Муани - "Ювентус" футболчиси. Турин клуби мазкур трансферни расман эълон қилди.

Италия клуби ҳужумчини ПСЖдан ижарага олди. Келишув 30 июнгача амал қилади.

Трансфер суммаси 1 миллион еврони ташкил этиб, футболчи бир неча ижобий кўрсаткичларни қайд этганда 2 миллион еврогача кўтарилиши мумкин. Қўшимча харажатлар 2,6 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, франциялик форвард жорий мавсум Лига 1да ПСЖ сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!