"Ювентус" коронавирусга қарши курашаётган Дибала билан тил топиша олмаяпти

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтирмоқчи. Аммо, италиялик журналист Николо Сакиранинг маълум қилишича, “кекса синьора” ва футболчи ўртасидаги музокаралар ижобий томонга кетмаяпти.

Юқоридаги манбага кўра, Дибала “Юве”дан йилига 12 млн евро маош талаб қилмоқда. Туринликлар эса унга 10 млн евро маош ва унга қўшимча бонуслар таклиф қилишмоқда.

26 ёшли Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Коронавирусга чалинган Дибала айни дамда ушбу касалликдан даволанмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!