"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Италиянинг амалдаги чемпионлари бразилиялик футболчини кузатиб боришяпти, дея хабар тарқатмоқда Metro нашри.

Манбанинг маълум қилишича, туринликлар скаутлари "Сити"нинг "Вест Ҳем"га қарши учрашувига ташриф буюришган. "Сити"нинг ўзи ҳам 22 ёшли ҳужумчини сотишга қарши эмас. 

Маълумот учун, Жезус жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!