Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзги трансферлар даврида ўзининг хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда А Серия чемпиони 33 ёшли футболчисини 15 млн евро эвазига сотиб юбориши мумкин. Унга эса “Боруссия” Дортмунд ва Хитой клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ, Манжукич масаласидаги сўнгги қарорни жамоанинг янги бош мураббийи қабул қилади.

Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 33та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.