"Ювентус" мухлислари ҳаддидан ошишди

Туриннинг "Ювентус" клуби мухлислари А Серия доирасида "Наполи"га қарши ўйинда неаполликлар ҳимоячиси Калиду Кулибалига ирқчилик кайфиятидагм ҳайқириқларни йўллашди.

Натижада А Серия раҳбарияти "Юве"нинг бўлажак ўйинида мухлислар трибунасини ёпишга қарор қилди.

Бундан ташқари клуб 10 минг евро миқдорида жаримага ҳам тортилди. "Кекса синьора" ўзининг навбатдаги уй учрашувини 20 октябр санасида "Женоа"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!