“Ювентус” олаётган ҳужумчи Роналдунинг ўрнини эгаллайди

“Ювентус” яқин келажак учун янги ҳужумчи олди. “Женоа” футболчиси Андреа Пинамонти яқин йиллар ичида туринликлар ҳужумида Криштиану Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин.

21 ёшли футболчи “Женоа” таркибига “Интер”дан 18 миллион евро эвазига олиб келинган эди. У А Серияда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Пинамонти жорий мавсумда 23 та учрашувда тўртта гол урди ва иккита голли пас узатди.

“Ювентус” айни пайтда “Рома”нинг қанот ҳимоячиси Риккардо Калафьори трансфери бўйича ҳам иш олиб бормоқда.

andrea-pinamonti-von-inter-mailand-1560833543-23044

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)