“Ювентус” олтита ўйинчини танлади

“Ювентус” спорт директори Кристиано Жунтоли допинг туфайли футболдан четлатилган Поль Погбанинг ўрнини босиш ўйин ўйинчи қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, туринликлар олти нафар ярим ҳимоячини нишонга олган. Асосий номзод сифатида “Арсенал” вакили Томас Парти тилга олинмоқда. Лондонликлар 30 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Туринликлар нишонида турган энг қиммат футболчи “Ницца” вакили Хефрен Тюрам ҳисобланади. Французлар бу ўйинчи учун 35 миллион евро талаб қиляпти.

Шунингдек, Жунтоли рўйхатидан “Боруссия Мёнхенгладбах” вакили Ману Коне, “Страсбур” ўйинчиси Ҳабиб Диарра, “Боруссия Дортмунд”дан Абулай Камара ва “Удинезе” ярим ҳимоячиси Лазар Самарджич ҳам ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!