“Ювентус” орзусидаги футболчини олди. Тез фурсатда трансфер расман эълон қилинади

“Ювентус” ёш ҳимоячи Мараш Кумбуллани қўлга киритди.

Келишувга кўра, туринликлар “Верона”га 20 ёшли албан футболчиси учун 32 миллион евро тўлаб беради. Трансфер шу ҳафта амалга оширилади. Айни пайтда томонлар шахсий шартнома бўйича келишувни якунламоқда.

Кумбулла А Серияда 18 та ўйинда қатнашиб, ҳисбига битта гол ҳам ёзиб қўйди. Унга Италиянинг бир неча клубларидан ташқари “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)