"Ювентус" Погба билан хайрлашганини қачон эълон қилади?
"Ювентус" франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан ҳамкорликни тўхтатганини қачон расман эълон қилиши маълум бўлди. Журналист Каве Солхеколнинг хабар беришича, бугун, 15 ноябрь куни "Ювентус" матбуот хизмати 31 ёшли футболчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилади.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2023 йилнинг сентябрида антидопинг қоидаларини бузгани учун футболдан четлатилган эди. Аммо франциялик футболчи ппелляцияда ғалаба қозонди ва Спорт арбитраж суди (CAS) унинг жазо муддатини 18 ойга қисқартириш бўйича қарор чиқарди. Энди у 2025 йилнинг март ойидаёқ майдонга қайтиши мумкин. Бироқ туринликлар Погбанинг хизматларига ортиқ эҳтиёж сезишмаяпти.
Футболчининг "Ювентус" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган. Тажрибали ярим ҳимоячига Саудия Арабистони, Англия ва бошқа мамлакатлардан қизиқиш борлиги айтилмоқда.
Фикрлар