“Ювентус” Погбани “қувиб” юборди
“Ювентус” расмий сайти орқали франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан амалдаги шартномани бекор қилишини билдирди.
Тарқатилган маълумотга кўра, ўзаро ҳамкорлик 2024 йилнинг 30 ноябрь куни тўхтатилади.
- Клуб Поль Погбага профессионал келажагида барча яхшиликларни тилайди, - дейилади Турин суперклуби баёнотида.
Поль Погба допинг истеъмол қилгани учун 4 йилга дисквалификация қилинган эди. Бироқ Лозаннадаги Спорт арбитраж суди 31 ёшли футболчининг дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирди.
Суд қарорига кўра, Погба 2025 йилнинг январидан машғулотларда қатнашиши ва мартдан бошлаб учрашувларда иштирок этиши мумкин.
Тажрибали футболчи сўнгги бор 2023 йилнинг 3 сентябрь куни майдонга тушган эди. У айни пайтда бир неча клуб билан музокара олиб бормоқда.
Фикрлар