"Ювентус" Погбанинг муқобилини топди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб ололмаган тақдирда, ўзининг ярим ҳимоя позициясини қандай кучайтириш мумкинлиги ҳақида ўйламоқда.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” Погбага муқобил сифатида "Лацио" хавбеки Сергей Милинкович-Савични кўз остига олиб қўйган. Айтиш керакки, Погба “Ювентус”га эмас, “Реал”га ўтмоқчи.

25 ёшли Милинкович-Савич жорий мавсум “Лацио” сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!