
"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан келиша олмаса, Жексон номзодини кўриб чиқади
"Ювентус" Рандаль Коло-Муани билан келишув амалга ошмаган тақдирда, Николас Жексон номзодини кўриб чиқади. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Франциялик ҳужумчи бўйича ПСЖ билан музокаралар давом этмоқда, аммо якуний келишувга ҳали эришилмаган. Шу боис, ёзда ҳужумчини қўлга киритишни мақсад қилган клуб ҳозирда муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда.
Агар битим тузилмаса, "Ювентус" "Челси"дан Николас Жексонни ўз сафига қўшиб олишни афзал кўради.
Лондон клуби билан алоқалар аллақачон ўрнатилган ва италияликлар Жексонга асосий даъвогар "Бавария" бўлишига қарамай, ишни олдинга силжитишга уринмоқда.
Комментарии