“Ювентус” Пьяничнинг ўрнига “Реал”дан ўринбосар топди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича Италия гранди 32 ёшли хорватиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишни режалаштирган. Гап шундаки, “Ювентус” Модрични "Реал" ва "Барселона"нинг қизиқишларига сабаб бўлаётган Миралем Пьяничнинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Модрич якунланган мавсум “қироллик клуби” сафида жами 42та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.