"Ювентус" Рабьога ўринбосар топди

"Ювентус" мавсум якунида шартномаси тугайдиган ва эркин агентга айланадиган ярим ҳимоячи Адриен Рабьога муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Calciomercatoweb нашрига маълум бўлишича, Турин клуби франциялик футболчи ўрнига "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни сотиб олишни режалаштирмоқда. Эътиборлиси, 25 ёшли бельгиялик футболчининг ҳам “тулкилар” билан тузган шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади. Шу тариқа, “кекса синьора” Тиламсни текинга қўлга киритиши мумкин.

Маълумот учун, Юри Тилеманс "Лестер"дан олдин "Андерлехт" ва "Монако" жамоаларида тўп сурган. Трансфермаркт портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!