"Ювентус" Рабьони Францияга жўнатиб юборди

"Ювентус" клуби Италияда коронавирус туфайли юзага келган карантин муносабати билан ўзининг франциялик ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони ватанига жўнатиб юборди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, 25 ёшли футболчи энди Францияда 2 ҳафта карантинда бўлади.

Бундан аввалроқ, “Юве” раҳбарияти жамоанинг бошқа легионерларига ҳам мамлакатни тарк этишга рухсат берган эди.

Адриан Рабио жорий мавсум “кекса синьора” сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!