“Ювентус” раҳбарияти “Бавария”га ғалати таклиф тайёрлаяпти

“Ювентус” раҳбарияти ёзда таркибни янгилашга қарор қилган. Туринликлар кейинги пайтда ўзларига керак бўлган ўйинчиларни жамоадан кетадиган футболчиларга алмаштириш усулини ўзлаштириб олди.

Энди туринликлар “Бавария” ярим ҳимоячиси Леон Горецкага кўз тикмоқда. Уни қўлга киритиш учун “Ювентус” ёзда Мюнхенга уругвайлик ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкурни жўнатмоқчи. Бу рокировга мюнхенликлар ҳали муносабат билдирмади.

“Ювентус” Алекс Сандрони “Челси” ҳимоячиси Эмерсон ёки ПСЖ вакили Леандро Паредесга, Адриен Рабьони “Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньо ёки “Манчесте Юнайтед” ўйинчиси Донни ван де Бекка алмаштиришни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!