"Ювентус" Рэшфордни ҳужумга асосий номзод сифатида кўрмоқда

  • 12 Jul 11:39
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Ювентус" учун ҳужумни кучайтиришнинг устувор вариантига айланди, дея хабар беради "The Sun".

Tecno

Манбага кўра, Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"нинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказмаяпти. Таъкидланишича, "Ювентус" "Барселона"дан ўзиб кетиш ва ўйинчини йиғин бошланишига қадар қўлга киритиш учун шартномани имкон қадар тезроқ якунламоқчи.

Англиялик ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Астон Вилла"да ижара асосида ўтказди. Бирмингем жамоаси таркибида у 17та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!