Туриннинг "Ювентус" клуби 35 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Football Italia нашрининг хабар беришича “кекса синьора” раҳбарияти португалиялик футболчига 2024 йилга қадар тузилган янги келишув таклиф қилишни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Роналдуни 2018 йилнинг ёзида “Реал”дан 112 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида туринликлар сафида жами 75 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 53 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)