"Ювентус" Сандро борасида бир қарорга келди
Туриннинг "Ювентус" клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандронинг келажаги борасида бир қарорга келди. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, раҳбарият бразилиялик футболчига янги шартнома таклиф қилмайди ва футболчининг эркин агент сифатида кетишига рухсат беради.
Айни дамда 32 ёшли ҳимоячининг хизматларига Туркия ва Бразилия клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Шу ойдан бошлаб у клублар билан музокара ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Сандро деярли 9 йилдан бери "кекса синьёра" клубида ўйнаб келмоқда. Бу даврда ҳимоячи жамоа билан 5 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди ва бундан ташқари Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди.
Фикрлар