"Ювентус" шу ёзда 3 та зўр футболчини текинга қўлга киритмоқчи
"Ювенус" мавсумлар оралиғида учта йирик трансферни амалга оширмоқчи.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, Турин клуби раҳбарияти Иван Перишич («Интер»), Анхель Ди Мария (ПСЖ) ва Поль Погбани («Манчестер Юнайтед») жамоага таклиф қилмоқчи. Айтиш лозимки, ушбу футболчиларнинг барчаси шу ёзда эркин агентга айланади.
Погба 2012 йилдан 2016 йилгача "Ювентус"да ўйнаган. Перишич 2015 йилдан бери “Интер” сафида тўп суриб келмоқда. Фақатгина Ди Мария А Серияда тажрибага эга эмас. У фаолияти давомида Испания, Англия, Португалия ва Франция чемпионатларида ўйнаган.
Фикрлар