"Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичи жамоа форварди Пауло Дибаланинг келажаги ҳақида гапирди.

“Биз аллақачон футболчининг агенти билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборганмиз. У жамоамиз учун муҳим футболчи.

Биз унга сармоя киритдик. Клуб таваккал қилди, аммо шундай бўлсада доим унга ишонди. Биз унга ҳатто 10-рақамни бердик. Биз унга доимо ишонганмиз”, - дейди Паратичи.

Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)