“Ювентус” умрини “Барса”га бағишлаган футболчини олади
“Ювентус” саккиз йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жорди Альбани қўлга киритиш ҳаракатини бошлади.
Туринликлар Испания терма жамоасининг 31 ёшли ҳимоячисини ёзда “Ювентус”ни тарк этадиган Алекс Сандронинг ўрнига олиб келмоқчи. Ўз навбатида, Сандрога ҳам Англия чемпионатидан бир неча клуб оғиз солмоқда.
Жорди Альбанинг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йилгача тузилган. Жорий мавсумда футболчи 24 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол, иккита голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар