Ads

"Ювентус" ва "Челси" клублари ўзларининг асосий ҳужумчиларини алмаштиришмоқчи.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар Гонсало Игуаин ўрнига “аристократлар”дан Альваро Моратани сўрашмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, испаниялик футболчи бундан аввал икки мавсум “Ювентус” сафида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Турин супер клуби 30 ёшли аргентиналик футболчини 2016 йил "Наполи"дан 90 млн еврога сотиб олган эди.