Болгариялик машҳур ҳужумчи Валерий Божинов мамлакатнинг "Ботев" клуби билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки, 32 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилди. Эътиборлиси, Божинов учун бу фаолияти давомидаги 15-жамоа бўлди.

Маълумот учун, Божинов фаолияти давомида "Лечче", "Фиорентина", "Ювентус", "Манчестер Сити", "Парма", "Спортинг", "Верона", "Виченца", "Левски", "Тернана", "Партизан", "Мэйчжоу Хака", "Лозанна" ва "Риека" клубларида тўп сурган. Болгария терма жамоаси сафида эса 46та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.