"Ювентус" ва ПСЖ "Бавария" ҳимоячиси учун харидор
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба бошқа жамоа либосини кийиши мумкин. Бу ҳақида "Football Italia" хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, австриялик футболчи учун курашда "Ювентус" фаворит ҳисобланмоқда. Аммо Алабага Франция чемпионатидан ҳам қизиқиш бор. Яқинда ўз етакчиси Тьяго Сильвани эркин агент сифатида қўйиб юборган ПСЖ 28 ёшли фулбек хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Давиднинг ўзи ҳамон "Бавария"дан йилига 25 млн евро атрофидаги 5 йилга мўлжалланган шартнома кутяпти. Аввалроқ, клуб раҳбарияти ҳимоячи сўраётган пулни тўлашга қодир эмаслигини маълум қилганди.
Фикрлар