“Ювентус” ва “Юнайтед” футболчи алмашади

Турин суперклуби кейинги пайтда ўзига керакли бўлган футболчиларни ўз ўйинчиси билан алмаштириш усулидан фойдаланишга кўп ҳаракат қилмоқда.

“Ювентус” ёзда “Манчестер Юнайтед”дан ҳимоячи Алекс Теллесни олиб, ўрнига мураббийлар штабининг келажакдаги режаларига кирмайдиган ярим ҳимоячи Адриен Рабьони беришга тайёр эканини билдирди.

Катта умидлар билан Манчестерга таклиф қилинган Алекс Теллес эса, ички рақобатда Люк Шоуга имкониятни бой бериб қўйган ва асосий таркибга кира олмаяпти.

“Манчестер Юнайтед” ҳам анчадан бери Адриен Рабьога қизиқиш билдираётганини инобатга олсак, бу рокировканинг амалга ошиш эҳтимоли катта.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар