"Ювентус" ёзда "Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказеттни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи, дея хабар бермоқда CalcioMeracto нашри.

Манбага кўра, туринликлар раҳбарияти 29 ёшли франциялик футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган.

Таъкидланишича, "бяконерлар" Ляказеттни "Наполи" форварди Аркадуш Миликка ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, ҳужумчи хизматларига "Интер" ҳам даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)