"Ювентус" янги юлдузни кашф қилмоқчи
Туриннинг “Ювентус” клуби “Сантос” форварди Кайо Жоржени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” 18 ёшли бразилиялик футболчини кейинчалик 14 млн евро эвазига сотиб олиш шарти билан 500 минг еврога ижарага олишни таклиф қилган.
Ҳозирда томонлар ўзаро музокараларни давом эттиришмоқда. Айтиш керакки, футболчининг агенти ўзининг онаси ҳисобланади.
Фикрлар