“Ювентус” ярим ҳимояни “Реал” футболчиси билан кучайтирмоқчи

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос “Ювентус” клуби қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Италия ОАВлари хабар қилишича, туринликлар бир нечта трансферлар амалга ошмагач, 27 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.  Кроос 70 миллион еврога баҳоланяпти, аммо “Реал” футболчини сотмоқчи эмас.

Кроос ўтган йилнинг октябрь ойида мадридликлар билан тузган шартномасини 2022 йилгача узайтириб, йилига 10 миллион евро маошни олишни белгилаб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!