«Ювентус» яримҳимоячиси билан хайрлашишга қарор қилди
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерс яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидан жамоани тарк этиши мумкин.
Манба маълумотига кўра, туринликлар нидерландиялик футболчидан кутган натижани ололмаган. Копмейнерс жамоага қўшилганидан бери ўзини тўлиқ намоён эта олмади, шу боис клуб раҳбарияти уни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Ювентус» футболчини сотиш орқали камида 25 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани айтилмоқда.
Ёзги трансфер даврида Копмейнерсга жиддий қизиқиш билдирган ягона клуб «Бешикташ» бўлган, аммо турк жамоаси футболчини Туркияга кўчиб ўтишга кўндиролмаган. Шу сабабли қишда «Ювентус» уни ижарага бериш таклифларини ҳам кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирча Копмейнерсга «Галатасарай», «Монако», «Эвертон» ва «Ньюкасл» клублари томонидан қизиқиш мавжуд. Шунингдек, Саудия Арабистонининг бир нечта жамоалари ҳам унинг ўйинларини кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Копмейнерс барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар