"Ювентус" ёш ҳужумчини олиб келмоқчи

"Бока Хуниорс" форварди Ян Уртадо фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

20 ёшли футболчининг агенти Родольфо Баке Radio La Red нашрига берган интервьюсида Турин клуби қизиқиш билдирганини айтиб ўтди, аммо футболчининг ўзи "Бока"да қолишни истаётганини ҳам қўшимча қилди.

Маълумот учун, Уртадо Аргентина чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 14 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!