"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак

  • 5 март, 2021, 09:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо яна Италияга қайтиши мумкин.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчи "Ювентус"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Туринликлар уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштирган.

Жоржиньо учун А Серия бегона эмас. У 2014-2018 йилларда "Наполи" шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг "Челси"га кўчиб ўтган. Унинг трансфери 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Жоржиньо жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!