Бразилиянинг “Ботафого” клуби вингери Луис Энрике фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, “кекса синьора” 18 ёшли бразилиялик футболчини бирор бир яқин жамоа орқали сотиб олмоқчи. Энрике айнан мана шу жамоада бир-икки мавсум ўйнаб, Европа Иттифоқи паспортига эга бўлгач, “Юве” уни ўзига қайтариб олади.

Айтиш лозимки, Энрикенинг трансфери билан машҳур агент Жорже Мендеш шуғулланмоқда. Унинг Рио-де-Жанейро клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 4 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)